Бугун Хитой тилини ўргатишга рухсат йўқ деган мазмунда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога раддия:
Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси.Дарҳақиқат, дарс ўтмоқчи бўлган инсон бир ой муқаддам Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасига келган ва дарс ўтиш учун рухсат сўраган. Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи малака талабини тасдиқловчи ҳужжат йўқлиги сабабли рухсат бермаган. Сўнг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 8-мактабга тўгарак ўтиш учун мурожаат қилган. Мактаб директори Б.Шодмонқулова болалар қизиқишини ўрганиш учун фақатгина бир кун яъни бугун тўгарак ўтишга рухсат берган. Унинг ўзи шахсий ташаббус билан ошхона столларини келтирган ва болаларни қизиқтириш мақсадида дарс ўтган. Эндиликда малака талабига эга бўлмаган шахсларнинг мактаб ҳудудига киришига рухсат берилмайди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.