Муносабат

Муносабат

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.

Вилоят халқ таълими бошқармаси “Ишонч” газетасининг “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг” номли мақоласида келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Қумқўрғон тумани, “Улуғбек” маҳалласида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабининг 3 та биноси мавжуд бўлиб, биринчи ўқув биноси 1959 йилда қурилган, иккинчи биноси 1986 йилда қурилган ва учинчи биноси фаоллар зали ва ошхона 1986 йилда қурилган. Мактабнинг умумий қуввати 560 ўринли бўлиб ҳозирги кунда 756 нафар ўқувчи 1,4 коэффициентда ўқитилмоқда. Мактаб спорт зали 1959 йилда қурилган бўлиб, барча спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

Мактабнинг 1959 йилда қурилган биносининг том қисмидаги шиферлари яроқсиз ҳолга келиб, бинонинг ички қисмига сув ўтиб қолганлиги сабабли 2019 йил ноябрь ойида туман ҳокимлиги томонидан ушбу бинонинг бошланғич синфлар ўқийдиган қисми, спорт зали ва қўшимча биносининг том қисмини алмаштириш жараёнида мактабнинг 304 нафар 1-5 синф ўқувчилари оралиқ масофаси 200 метр бўлган Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида 2019 йилнинг ноябр, декабр ойларида, қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўқитилди. 2019 йилнинг декабрь ойида том қисмларини янгидан ёғочлар ўрнатилиб, профнастил (туника шифер) билан тўлиқ ёпилди. Шундан сўнг 2020 йил 11-январдан, яъни учинчи чоракдан коллеж биносида ўқитилаётган ўқувчилар яна мактабга қайтарилди.

Ушбу мактаб биноси вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил Инвестиция дастурига таклиф берилган, бироқ, маблағ етарли даражада ажратилмаганлиги сабабли дастурга киритилмаган. Юқоридагиларни инобатга олиб мазкур мактабни келгуси йиллар манзилли дастурларига мукаммал таъмирлаш бўйича таклиф берилиши бошқарма томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Қумқўрғон туманидаги 51-сонли умумтаълим мактаби “Янги авлод” маҳалласида жойлашган. Мактабнинг 3 та биноси ва спорт зали мавжуд бўлиб 440 ўринли, ҳозирги кунда 896 нафар ўқувчи 2 коэффициентда таълим тарбия олмоқда. Ҳақиқатдан ҳам мактабга қўшимча бино қуришга эҳтиёж мавжуд.

Халқ таълими бўлими томонидан ушбу мактабга қўшимча бино қуриш бўйича бир неча йиллардан буён таклифлар берилган. Ушбу таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги 871-сонли қарори асосида 2021 йилда 51-сонли умумтаълим мактабига 300 ўринли қўшимча бино қуриш учун 3740.0 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ““Замановий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4537 сонли қарори асосида 2022 йилда 51-сонли умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиш йўли билан 180 ўринли янги бино қуриш учун 2160.0 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 

Шўрчи туман халқ таълими бўлими тизимидаги 13-мумий ўрта таълим мактаби филиали биноси 2000 йилда қурилган, қуввати 40 ўринли, ҳозирги кунда 55 нафар 1-4-синф ўқувчилари таҳсил олади. Филиал биноси 2018 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ жорий таъмирланган, яъни том қисми янгидан ёпилган, буржуйка печлар ўрнига иситиш тизими ва иситиш қозони янгидан ўрнатилган, дераза ва эшиклари алмаштирилган, янгидан линолиум пол қилинган. Филиалнинг синфхоналари ҳар куни иситиш тизими орқали иситилади. Чиқиндилар уюми катта йўл ёқасига аҳоли томонидан тўкилган бўлиб, мактаб ҳудудига кирмайди ҳамда филиал биносидан 100 метрдан ортиқ узоқликни ташкил қилади.

Узун тумани “Маданий турмуш” маҳалласида жойлашган

30-умумтаълим мактаби 420 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, ҳозирги кунда

374 нафар ўқувчи таҳсил олиб келмоқда. Мактаб 2000 йилда қурилган.

2007 йил Умуммиллий давлат дасутри бўймча мукаммал таъмирланган. Навбатлилик коэффиценти 1.0. Мактаб биносини капитал таъмирлаш ва ичимлик сувига эҳтиёжи мавжуд  Мактабда 9х18 ўлчамдаги спорт зал мавжуд бўлиб, ҳозирда спорт зал фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги

“2020-2024 йилларда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 637-сонли қарорига мувофиқ вилоятдаги умумтаълим муассасаларига спорт зал қуриш, мавжудларини реконструкция ва мукаммал таъмирлаш бўйича топшириқ берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб Узун туманидаги 30-сонли мактабнинг спорт зал биносини реконструкция қилиш бўйича тегишли вазирлик идораларга таклиф киритиш бошқарма томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Узун тумани “Мустақиллик” маҳалласи Бештом қишлоғида жойлашган

53-умумий ўрта таълим мактаби 120 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, ҳозирги кунда

176 нафар ўқувчи таҳсил олиб келмоқда. Мактаб ўқув биноси пахса девордан бўлиб,  ҳашар йўли билан 2003 йилда қурилган. Навбатлилик коэффиценти 1.0. Ушбу мактабнинг қўшимча блоки 2004 йилда пахсадан ҳашар йўли билан қурилган. Ҳозирги кунда бинонинг том қисми, пойдевори, эшик дераза ромлари, хона пол қопламалари ва бино деворлари техник ҳолати қониқарсиз. Бинонинг деворлари мустаҳкамлиги паст бўлган лой-пахсадан бажарилган бўлганлиги ҳамда ҳозирги кунда бинонинг ҳолати қониқарсиз бўлганлиги сабабли Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги Ҳудудий Назорат Инспекцияси (ГАСН)га 2019 йил 19 сентябр куни тегишли тартибда мурожаат қилинган.

Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги Ҳудудий Назорат Инспекцияси (ГАСН) 401-ТХ-сонли техник хулосасига асосан 53-умумий ўрта таълим мактабининг ҳашар йўли билан қурилган ўқув бинолари фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Бугунги кунда ушбу мактабни Узун туманидаги ҳусусий тадбиркор томонидан ҳомийлик қилиниб 300 ўринли янги бино қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.


Report Page