Муносабат

Муносабат

Uzpharmagency

Ижтимоий тармоқларда кўтарилган турли хабарларга кўра, дорихоналарда маска (юз ниқоби) етишмаслиги ва деярли ҳамма дорихоналарда нархининг ошгани аҳолини ташвишга солмоқда экан.

Шуни маълум қиламизки, юртимизда 15 га яқин тиббий юз ниқоби ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд.

Корхоналар ҳозирги кунда тўлиқ қувват билан ишлаб турибди. Аммо маскага бўлган эҳтиёж юқори бўлгани ва буюртмаларнинг кўплиги сабаб, дорихоналарда айнан шу маҳсулотнинг нархи ошгани кузатилган. Бу режадан ортиқ ишлаб чиқариш билан ҳам боғлиқ ҳолат ҳисобланади.

Бунга сабаблардан бири, ҳалқнинг дардидан ўзига фойда қилаётган ноинсоф кимсаларнинг ҳозирги кунда аҳоли учун жуда зарур бўлган тиббий буюмларнинг оширилган нархларда сотаётганлигидир.

Агар сиз юз ниқобларини белгиланган нархлардан юқори нархларда сотилаётганига амин бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.  

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Агентлиги ўзининг расмий сайтида мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатини билдириб, дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини асоссиз равишда оширган дорихоналарнинг фармацевтика фаолияти тўхтатилиши борасида расман огоҳлантириш эълон қилди.

Шу ўринда фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Қизлархон Бегматова

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати раҳбари

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page