Мулк ҳуқуқи тушунчаси деганда нимани тушунасиз.

Мулк ҳуқуқи тушунчаси деганда нимани тушунасиз.

https://t.me/surxonkadastr

Инсонда туғилиши билан вужудга келадиган олий ҳуқуқлар мавжуд бўлиб, ҳуқуқ назариясида табиий ҳуқуқлар сифатида эътироф этилади. Яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик каби бундай табиий ҳуқуқлар сафига мулк ҳуқуқини ҳам киритиш хато бўлмайди.
Ҳуқуқ нормаларида гарчи мулк ҳуқуқи иқтисодий ҳуқуқлар туркумига киритилсада, лекин инсонларнинг ҳаёти ва турмуш тарзида тутган ўрни ва аҳамияти, фаол иштироки ушбу ҳуқуқнинг табиий ҳуқуқлар билан узвий боғлиқлигини кўрсатади.
Мулк ҳуқуқи – шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” 17-моддасининг 1-қисмига кўра ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
36-моддасига кўра ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

https://t.me/surxonkadastr

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”нинг 17-моддаси 2-қисмига кўра ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Конситуциянинг 53-моддасига кўра давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr


Report Page