Мукофотлар муборак азиз ҳамкасблар!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг шонли 30 йиллиги «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида халқимизнинг аҳиллиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, фаровон турмушимизга Яратганга шукроналик руҳида зўр кўтаринкилик ва шодиёналик билан нишонланмоқда.
Вилоятимизда байрам арафасида Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг Чортоқ тумани филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Ҳасанбой Шамсиддинов, Поп тумани филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Фаррух Ходжаниёзов, Норин тумани филили бошлиғи Равшанбек Рахимов ва Янгиқўрғон тумани филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Донёр Ҳасановлар муҳтарам Президентимизнинг Фармонларига биноан таъсис этилган “Мустақилликнинг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси рахбарияти ва барча Наманганлик кадастрчилар номидан тақдирланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз. Уларга сиҳат саломатлик, оилаларига тинчлик хотиржамлик, Юртимиз, соҳамиз равнақи йўлидаги ишларида зафарлар тилаб қоламиз.
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.