Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти иқтидорли талабаларни ўқишга таклиф қилади

Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти иқтидорли талабаларни ўқишга таклиф қилади

Ёшлар кундалиги

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1-февралидан 31-мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


ариза (билдирги);

чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимайи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг ОҲТМга ўқишга киришига розилик хати (вояга етмаганлар учун);

3×4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5×6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси).

Қуйидаги ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:


шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда, чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.


Қўшимча маълумотлар


Кейинги навбатда амалга ошириладиган ҳаракатларни Мудофаа вазирлигининг норматив ҳужжатлар талабларига асосан мудофаа ишлари бўлимлари белгилаб беради.


Ҳозирда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида бакалаврларни тайёрлаш учун 8 та йўналиш бўйича қуйидаги мутахассисларни тайёрламоқда.


Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

АКҲ ва махсус алоқа-тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

Радиоелектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

Тармоқ ва ахборот тизимлари хавфсизлиги тактик қўмондонлиги мутахассислиги;

ДХХ чегара қўшинлари (интеллектуал тизимлар) тактик қўмондонлиги мутахассислиги.

*Республикамизнинг барча муҳандис-техник йўналишида тахсил олаётган олийгоҳларнинг 3-курсни тамомлаганларидан талабалар Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига кириш учун номзод бўлиши мумкин

Report Page