“Муборакнефтгазтранс” АЖ акциялари нархи 50 фоизга пасайтирилди

“Муборакнефтгазтранс” АЖ акциялари нархи 50 фоизга пасайтирилди

Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси биржа савдоларида турган “Муборакнефтгазтранс” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 36,0 фоиз давлат акция пакети бўйича биржа савдолари акциялар пакети нархини 50 фоизга пасайтирган холда давом эттирилаётганлигини маълум қилади.

Савдога чиқарилган акцияларнинг умумий сони – 210 810 дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1000 сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 3 833,0 сўм;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 808 034 730 сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – акциялар битта лотда савдога чикарилган.

Талабгорлар биржа Қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси (NEGO) орқали давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин.
Қўшимча саволлар юзасидан “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Report Page