Муаммони ечими хақида...
Муаммонинг яхши шакллантирилиши – уларни ҳал этиш сари йўлнинг ярми босиб ўтилгани билан баробар.
Агар хадеганда ўз муаммоларингиз ҳақида ўйлайверсангиз, бир кун келиб бошқа ўйлайдиган нарса қолмаганига амин бўласиз. Бу жиҳатдан олиб қараганда – онг ажойиб нарса! Сиз эслаб қолмоқчи бўлганларни ёддан чиқаради, сиз ёдингиздан чиқармоқчи бўлганингизни эса бутун умрга эслаб қолади.
Сизнинг муаммоларингизни доимо ёдга солиб турувчи фикрлардан ҳалос бўлиш учун барча ташвишларингиз ва муаммоларингизни қоғозга қайд этиб боринг.
Ўшандагина бу муаммолар онгингизни заҳарлаб сизни безовта қилишдан, куч заҳирангизни сарф қилишдан тўхтайдилар.
Бу оддий машқ ўз муаммоларингизга бошқаларнинг нуқтаи назаридан қарашингиз ва уларни тартиб билан ҳал этишингизга ёрдам беради.
#ривожланиш