Муаммога – ечим, масалага чора бор 

Муаммога – ечим, масалага чора бор 



Ҳар ҳафтанинг шанбасида шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар аҳолиси учун қабул ўтказиши яхши анъана тусига кирган. Бу каби мулоқатларда аҳолини қийнаёиган муаммоларга чора, масалаларига ечим топилмоқда ва Янги Ўзбекистоннинг фалсафаси саналган халқ билан мулоқот, одамларни рози қилишга эришлмоқда.

Сайёр қабуллар шаҳардаги маҳаллаларда ҳам ташкил этилиб, аҳолимиз муаммоларини ҳал қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларига ечим топиш чоралари кўриляпти.

Бугун бўлиб ўтган Сайёр қабул кўтаринки руҳда ўтказилди, олдинги қабуллардаги мурожаатлар аксарияти ижобий ҳал қилинган, фуқароларимиз қилинган ишлардан, кўрсатилган амалий ёрдамлардан мамнун бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдириш учун келишган.

Жумладан, кўп йилдан буён Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олиш учун мурожаат қилиб, муаммоларга дуч келаётган опа сингиллар Гасанова Халида, Гасанова Нармина булар қаторида Калинин Данил ҳамда Хайдаров Зуҳриддинлар, ИИБ МқваФРБ ходимларининг сай-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ID карталари тадбир давомида ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков томонидан топширилди.   


Шундан сўнг шаҳар ҳокими фуқаролар билан жонли мулоқатда бўлди.

Фуқаролар мурожаатлари тингланди, кўтарилган саволлар ижроси юзасидан шаҳар ҳокими М.Салиев тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

@Nurafshonpressa

 

Report Page