Muallif haqida

Muallif haqida


Ҳондамир Нусратхўжаев

Корпоратив молия соҳасида 24 йиллик;

Ислом молияси соҳасида 9 йиллик халқаро тажрибага эга мутахассис

AAOIFI кенгаши аъзоси

Халқаро миқёсда тан олинган AAOIFI CSAA, AAOIFI CIPA, ACCA сертификатлари соҳиби

Боғланиш учун: @hn_jed


Тўлиқ информация:

Ҳондамир Нусратхўжаев – аудит, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ислом молияси бўйича МДҲ мамлакатлари ва Саудия Арабистонида 24 йиллик иш тажрибасига эга. PricewaterhouseCoopers, Ernst & Young ва Deloitte халқаро аудит-консалтинг компанияларида IPO ва Евробондлар чиқариш бўйича лойиҳаларни бошқарган. 2013 йилдан буён Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг Молиявий назорат бўлими менеджери лавозимида фаолият юритади. МҲХС (IFRS) ва AAOIFI стандартлари бўйича тайёрланган молия ҳисоботлари, ички назорат, сукук чиқариш ва молиянинг бошқа соҳаларида мутахассис ҳисобланади.

Шунингдек, Хондамир AAOIFIнинг Бухгалтерия ҳисоби кенгашининг МДҲ мамлактларидан бўлган ягона аъзоси ва Ислом молияси ташкилотлари томонидан қўлланиладиган Молия ҳисоби стандартлари ишлаб чиқишда қатнашади. AAOIFI ислом молияси ташкилотлари учун шариат, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув стандартларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилотдир. Ислом молияси ва банкчилиги бўйича қатор халқаро нашрларда мақолалари чоп этилган. Ислом молияси ва тадбиркорлик бўйича маҳорат дарслари ўтади, тадбиркорлар ва корхоналар учун корпоратив ва ислом молиясига алоқадор мавзуларда маслаҳатлар беради.

MM "MUFEED MOLIYA" дан ташқари Ҳондамир Нусратхўжаев «Zakotim.uz» онлайн закот ҳисоблаш дастури асосчиси ҳамда «Ислом молияси» лойиҳаси ҳамасосчиси ҳисобланади.

Report Page