Муҳаммадaли Ўринбоевнинг Англиягача босиб ўтган йўли.

Муҳаммадaли Ўринбоевнинг Англиягача босиб ўтган йўли.

Фарҳод Тулкунов
Foto: "Brentford FC"

Муҳаммадали Ўринбоев 2005 йил 24 апрель куни спортчилар оиласида туғилган. Oтаси ҳозирда боксда мураббийлик қилишини ёш футболчи интервьюда ҳам маълум қилади. Унинг акаси Забиҳилло Ўринбоев эканлигини кўпчилигимиз яхши биламиз. Aмакиваччаси Яҳё Ўринбоев ҳам "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, 17 ёшгача терма жамоамиз билан Аргентинадаги Жаҳон Чемпионатида қатнашганини қайд этиб ўтишимиз керак.

Foto: Instagram

Ҳужумкор ярим ҳимоячимиз футболчилик фаолиятини 5 ёшида "Спартак Чиғатой" жамоасида бошлаган. Унинг илк мураббийи эса (яқинда "Сурхон" мураббийлигини тарк этган) Сергей Арслонов бўлган. 11 ёшидан эса фаолиятини "Пахтакор" академиясида Фарҳод Нишоновнинг (Ф.Нишонов ҳозирда U18 терма жамоамиз мураббийи) мураббийлик қўл остида давом эттирган. 

Foto: Championat.asia
Foto: Championat.asia

Истеъдодли футболчимиз профессионал фаолиятидаги дебютини 2021 йил 25 октябрь куни "Сўғдиёна"га қарши учрашувда ўтказган ва ўша мавсумда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди (16 ёши 183 кунлик). Муҳаммадали клуб сафидаги дебют голини эса 2022 йил 23 август куни Ўзбекистон Кубоги доирасидаги „Шўртан“ клубига қарши ўйинда киритган эди. Осиё Чемпионлар Лигасидаги дебют эса 2023 йил 24 октябрь куни Туркманистоннинг „Аҳал“ жамоасига қарши учрашувга тўғри келади.

https://x.com/pfl_uz/status/1752748533940421088?s=20Klubdagi

 

Клубдаги фаолият, албатта муҳим, лекин ҳужумкор ярим ҳимоячи учун терма жамоа ҳақиқий трамплин вазифасини бажарди. Дастлаб 2021 йилда Сервер Жепаров бошчилигидаги U17 терма жамоасида дебют қилган бўлса, 2022 йилдан бошлаб тажрибали мураббий Рауф Инилиевнинг U18 термасида ҳаракат қила бошлайди, 2022 йилнинг октябрь ойида терма жамоага Фарҳод Нишонов мураббий этиб тайинланади. Нишонов юқорида эслаб ўтганимиздек, Ўринбоевга "Пахтакор" ёшларида мураббийлик қилган. Мураббий Муҳаммадалининг имкониятларини яхши билган ҳолда майдондаги энг катта вазифа "ўйинни бошқариш"ни ишониб топширади. Шу йилнинг ноябрь ойида Туркияда мезбонларга қарши ёшлар термамиз 2 та ўйин ўтказишади. Иккала учрашувда терма жамоамиз мағлуб бўлган бўлишса-да, скаутларга Ўринбоев ўзини кўрсата олади. Туркия вакиллари билан 2023 йил ёзда ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олинади. Баҳорда эса Тожикистонда ташкил этилган "Cафа U20 Championship" мусобақасида иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритишади. Ўринбоев 4 учрашувда 2 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўяди. Мусобақанинг "энг яхши футболчиси" соврини ҳам қўлга киритади.

Foto: CAFA.com
Foto: CAFA.com

Ёз ойида келишувга кўра, Туркияга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилади. Бирида термамиз вакиллари 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи учрашувда 0-1 минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. Мана шу ўртоқлик учрашувларидан кейин, 23 июнь куни Туркиянинг "ФутуреБаллс" агентлиги истеъдодли футболчимиз билан шартнома тузишганини эълон қилишади. (Энес Унал, Женгиз Ундер, Ведат Мурики, Ўзан Туфан каби футболчилар ҳам "ФутуреБаллс" агентлиги билан ҳамкорлик қилишади) Ўринбоевнинг ўзи эса интервьюсида шу учрашувларни кузатиш учун "Брентфорд" скаутлари келганини таъкидлайди. Англия клуби Ўринбоевдан аввал Туркия U18 сафида майдонга тушган Юнус Эмре Конакни ҳам ўз сафига қўшиб олганини инобатга олсак, интервьюдаги гаплар 100% тўғри эканлигига амин бўлишимиз мумкин. (Юнус Эмре ҳам "ФутуреБаллс" агентлигига тегишли).

Foto: Instagram

Муҳаммадали интервьюда яна шуни маълум қиладики, трансфер ёзда амалга ошиши керак бўлган. Лекин, Англияда ўйнаш учун (GBE Governing Body Endorsement бўйича) етарли очко тўплай олмаган ва шу сабабли трансфер қишда амалга ошди.

Foto: "Brentford FC"

Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд Б" жамоасида 3 та ўйин ўтказишга улгурди ва ўз ҳисобига 1 та чиройли ассистни ҳам ёзиб қўйди. Дебюти ҳақида эса жамоа расмий сайти ҳам тохталиб ўтди.

"Брентфорд" расмий сайти -"Янги аъзо Муҳаммадали Ўринбоев илк бор "Брентфорд" либосини кийиб, ярим ҳимояда 60 дақиқа кучли ўйин намойиш этди."


Ўринбоев 2023 йилдаги ҳаракатларидан видео тайёрладик. Футболчимизга кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Video: YouTube


Report Page