Муҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуф

пахтачи медиа

Муҳаммад Юсуф 1954 йилнинг 26 апрелида дунёга келган. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978-80), „Тошкент оқшоми“ газетасида (1980-1986), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986-95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995-1997 йиллар „Тафаккур“ журналида бўлим мудири, 1997-2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. ИИ- чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлардан бири.

@paxtachi_gazetasi


Муҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеърлари „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеърлар китоби — „Таниш тераклар“ (1985). „Булбулга бир гапим бор“ (1987), „Илтижо“ (1988), „Уйқудаги қиз“, „Ҳалима энам аллалари“ (1989), „Ишқ кемаси“ (1990), „Кўнглимда бир ёр“ (1991), „Бевафо кўп экан“, „Ёлғончи ёр“ (1993), „Эрка кийик“ (1995) ва „Осмонимга олиб кетаман“ (1998) шеърий китоблари нашр этилган. Мазкур китобларга кирган шеърларда Муҳаммад Юсуфга мансуб бўлган авлоднинг энг олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва якдил ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда. Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида вафот этган. Андижонда дафн этилган.



Report Page