Муқаддам судланган фуқаролар ҳам эътиборда

Муқаддам судланган фуқаролар ҳам эътиборда

Сирдарё вилоят прокуратураси

Гулистон шаҳар 2-сектор ҳудудида вилоят ва шаҳар прокуратураси ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш маркази билан ҳамкорликда муқаддам судланганларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Ж.Даминов ва шаҳар прокурори ўринбосари С.Бабаевлар иштирок этиб, муқаддам судланган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва бу борада ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Тадбир давомида муқаддам судланган 3 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиш масаласи ва бошқа муаммолар муҳокама қилиниб, улар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимларига топшириқлар берилди.

 Сирдарё вилоят прокуратураси


Report Page