"Мотамсаро она" ҳайкали пойига тантанали гулчамбар қўйилди.

"Мотамсаро она" ҳайкали пойига тантанали гулчамбар қўйилди.


Қадрли ва улуғ байрамларда "Мотамсаро она" ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими халқимиз учун анъанага айланган.

Айни шу сабаб, 14 январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тинчлигимиз, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мотамсаро она пойига тантанали гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳарбий оркестр садоси остида монумент пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Мардлик ва жасоратни шарафловчи тадбир давомида, Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Баракаев Нусратилло Ражабович бошчилигидаги институт раҳбарияти, фаоллар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишиб, Мотамсаро она пойига гул қўйишди ва таъзим бажо келтирдилар.

Шундан сўнг, давлат мадҳияси янграб, фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида шахдам қадамлар билан юриб ўтишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, байрамга ҳамоҳанг либос кийган ҳамюртларимизни ва жажжи болажонларни кўриб, ҳарбийлик шарафли касб эканлигини янада теранроқ ҳис қилади киши.


Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси ва матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page