Москва шаҳрида ҳайдовчи бўлиб ишлаш

Москва шаҳрида ҳайдовчи бўлиб ишлаш


Москва шаҳрида ҳайдовчининг ўртача иш ҳақи 90 минг рублни ташкил қилади - ҳаммаси ҳайдовчининг тажрибаси, кўникмалари ва имкониятларига боғлиқ. Йирик компанияларнинг кўпчилик офислари Москва шаҳрида жойлашган, шунинг учун бу ерда арзийдиган иш ҳақи билан мос ишни топиш осон.


Россияда ҳайдовчилар ва таксистчилар фақат Россия ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлашлари мумкин. Хорижий фуқаролар ўз ҳайдовчилик гувоҳномаларини Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштиришлари ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонларини РФда топширишлари мумкин. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ҳужжатларнинг қуйидаги пакетини ЙҲХДИ (йўл ҳаракати хавфсизлиги Давлат инспекцияси)га топшириш керак:


* паспорт ва унинг нусхаси

* ҳайдовчилик гувоҳномаси

* миграция картаси

* тиббий маълумотнома

* давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция

* ариза


Агар ариза маъқулланса - имтиҳон топшириш керак бўлади: назария, шаҳарда ва автодромда ҳайдаш. Хизмат ҳақида батафсил 👉 шу ерда


Мигрант Сервис иловасида ишончли иш берувчилардан ҳайдовчилар учун кўп таклифлар бор - сиз ўзингиз учун энг қулай шартларни танлашингиз мумкин! “Бўш иш ўринлари” бўлимида орзуингиздаги ишни изланг!




Report Page