Мошни баргдан озиқлантириш

Мошни баргдан озиқлантириш

Самарқанд вилояти


Мамлакатимизда кузги бошоқли дон экинлари йиғиштириб олинганидан кейин, уларнинг ўрнига такрорий экинлар етиштириш учун қулай имконият бор. Айтайлик, бошоқли дон экинлари 15-20 июнь муддатида йиғиштириб олинса, ундан кейин тўрт ой, 120-130 кун иссиқ ва ҳароратли кунлар давом этади. Бу эса Республикамизда кузги бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экинлар экиб, ҳосил олиш имкониятини беради. Мош ем-хашак, сабзавот, дон экинлари учун ажратилган далаларга экилади. У жуда кўп экинлар, маккажўхори, кузги бошоқли дон экинлари, картошка сабзавот экинлари, ғўза учун яхши ўтмишдош. Мош сидерат экин сифатида ҳам экилади. У кўкат ўғит сифатида ишлатилганда ғўза ҳосили 40-60% ортади. Мош ўсиш даврида гектарига 50-100 кг азот тўплайди. У анғизга экилганда ҳам гектаридан 15-18 ц гача дон ҳосили беради. Мош экинининг ана шундай ажойиб хусусиятлари бўлишига қарамай, уни зарарлайдиган ҳашаротлар ва касалликлар ҳам талайгина.


Аскохитоз (доғланиш) касаллиги


Ун-шудринг касаллиги


Мошнинг занг касаллиги


Мош мозаикаси


Бактериал касаллик

Мошнинг яхши ўсиб ривожланиши учун кузги тунлам, оққанот, барг битлари, ўргимчаккана кабилар зарар келтирса, илдиз чириш, фузариоз, антракноз, аскохитоз (доғланиш), ун-шудринг, мош мозаикаси, мошнинг занг касаллиги ва бактериал касалликлар хавф солади. Албатта, ушбуларга қарши ўз вақтида курашиш сифатли ва юқори ҳосил гаровидир. Бугунда мошнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш билан бир қаторда уни парваришига ҳам алоҳида ёндашиш талаб этилади.



Барг битлари


Ўргимчаккана


Бугунда Нарпай туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги “Сайфи Қувонов” фермер хўжалигининг  6 гектар майдонига экилиб парваришланаётган  мош экинларида баргдан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ушбу тадбирлар Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Нарпай туман инспекторлари томонидан доимий назорат қилинмоқда.


Нарпай туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги “Сайфи Қувонов” фермер хўжалигининг 6 гектар мош экинлари баргдан озиқлантирилмоқда.


Хўжалик маъсулларига эса қатор ораларини культивация қилиш, суғориш, бегона ўтларни йўқотиш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш ҳамда экинларни вақтида ва мъёрида озиқлантиш зарурлиги ҳақида бир қатор керакли тавсиялар бериб келинмоқда. 



Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати 


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin  


Report Page