Таълим тадбирларини амалга ошириш бошқармаси бош иқтисодчиси

Таълим тадбирларини амалга ошириш бошқармаси бош иқтисодчиси

CBU moderator

Мажбуриятлар:

  • Аҳолининг турли гуруҳлари, жумладан ёшларнинг, аёлларнинг ва бошқаларнинг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳаларни ташкиллаштириш;
  • Молиявий саводхонлик бўйича ҳудудларда амалга ошириладиган ва бошқа лойиҳалар юзасидан таҳлилий маълумотларни тўплаш ҳамда умумлаштириш;
  • Молиявий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари доирасида ташкил этилган тадбирлар юзасида ҳисоботларни тайёрлаш;
  • Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳалар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (банк иши, молия, иқтисод, педагогика ва IT йўналишида).
  • Иш тажрибаси: банк-молия, иқтисод, педагогика ва IT соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Молиявий саводхонлик бўйича лойиҳаларда иштирок этгани маъқулланади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2) ва инглиз тили (В2)– чет эл тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлар билан ўзаро музокаралар олиб боришда фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint), дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Вазифалар ечимига тизимли ёндашиш ва креатив фикрлаши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Кодекслари, банк соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган бошқа меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларини билиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар




Report Page