Молиявий хизматлар услубиёти бошқармаси бош мутахассиси

Молиявий хизматлар услубиёти бошқармаси бош мутахассиси

CBU moderator

Мажбуриятлар:

  • Кредит ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган янги хизмат ва фаолият турлари услубиётларини ишлаб чиқади, амалдаги хизмат ва фаолият турларини ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, шунингдек кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилишга оид Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фаол иштирок этади.
  • Бошқарма фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
  • Бошқармага тегишли бўлган маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Талаблар:

  • Маълумоти: Банк, молия ёки ҳуқуқ соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: банк тизими ёки адлия органларида камида 2 (икки) йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ислом молиясига ва "яшил" молияга оид билим ва кўникмаларнинг, шу жумладан махсус сертификатларнинг (IFQ, CDIF, SIPA, SPFAS, CSAA ва бошқа сертификатлар) мавжудлиги мамнуният билан қабул қилинади.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2) ва инглиз тили (В2).
  • Банк соҳасига оид асосий қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларни билиши лозим.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида эркин фойдалана олиши, Интернет тармоғида ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим (маълумотларни тез ва осон қидириб топиш).
  • Кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилишга оид талаблар бўйича изланишлар олиб бориши, сўровномалар ўтказиши ва таҳлилий ишлар натижаси бўйича тақдимотлар қила олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар





Report Page