Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига бағишланган вебинар ўтказилди

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига бағишланган вебинар ўтказилди

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаси ходимларига “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш – ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида вебинар ўтказилди.

Вебинарда Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиқлари Ш.У.Ҳайдаров ва М.М.Яқубовлар маъруза қилди ва тақдимот ўтказишди. Тақдимот жараёнида маърузачилар республикамизда бухгалтерия ҳисоби соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга, Молия вазирлиги томонидан МҲХСни жорий етиш бўйича амалга оширилаётган ишларга, давлат томонидан МҲХСни жорий етишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва МҲХС бўйича кадрларни таёрлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга Вазилик ташаббуси билан ишлаб чиқилган масофавий таълим платформаларининг (ifrs.academy ва profimsfo.uz) ишлаш тартиби бўйича атрофлича маълумот берилди.

 Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page