Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари давлат тилига таржима қилинади

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари давлат тилига таржима қилинади

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4611-сонли қарорида МҲХС ва унга тушунтиришлар матнларини давлат тилига таржима қилиш ва уларни Республика ҳудудида тан олиш белгиланган.

МҲХС ҳужжатларини давлат тилига сифатли таржима қилиш мақсадида Молия вазирлигининг веб-сайтида МҲХС ҳужжатларининг давлат тилига таржимасини амалга оширадиган экспертлар ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш бўйича танлов эълон қилинди.

Давлат тилига таржима қилинадиган МҲХС ҳужжатлари 25 та Буҳгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IAS-International accounting standards),  16 та Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (International Financial Reporting Standards) ва ушбу стандартларга тушунтиришлар матнидан иборат бўлиб, умумий ҳажмда 900 варақда 508255 та сўздан иборат.

МҲХС бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан халқаро аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган МҲХС бўйича бепул онлайн-курсларга қизиқувчилар сони янада ортиб бормоқда ва ўтган ҳафта кўрсаткичларига нисбатан 400 тага ортиб 5100 тага етди.

МҲХС асослари бўйича бепул онлайн-курсларда қуйидаги ҳавола ifrs.academy

ва uztraining.uz орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

МХҲС асослари бўйича ўқув курсида иштирок этаётган тингловчиларнинг касбий фаолияти бўйича улуши қуйидагича.



Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page