Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларининг матнини давлат тилига таржима қилиш йўлида илк қадам қўйилди

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларининг матнини давлат тилига таржима қилиш йўлида илк қадам қўйилди

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-февралдаги ПҚ-4611-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари(МҲХС)ни жорий қилиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан МҲХС ҳужжатлари матнида қўлланилган терминлар давлат тилига таржима қилинди ва экспертлардан иборат кўриб чиқиш комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди. МҲХС ҳужжатлари давлат тилига таржима қилишда терминларни қўлланиши муҳим аҳамият касб этади.

МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёнини муваффақиятли якунлаган хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилганда, МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни Катта тўртлик (Big-4) аудиторлик ташкилотлари, профессионал ташкилотлар ва университетлар, шунингдек МҲХСга мувофиқ ҳисобот тузадиган йирик ва қўшма корхоналар билан яқиндан ҳамкорликда амалга оширилганлиги алоҳида эътиборга лойиқ деб топилди.

МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчиси ҳисобланган малакали мутаҳассисларнинг уларда қўлланилган терминларнинг давлат тилидаги таржимаси юзасидан профессионал фикр, мулоҳаза ва таклифлари, мазкур терминларни МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима матнида қўлланишини бирхиллаштиришда муҳим омил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, терминлар таржимасини кўриб, асосланган профессионал фикр, мулоҳаза ва таклифларни бермоқчи бўлган, инглиз ва ўзбек тили ҳамда МҲХС бўйича иш ёки ўқитиш тажрибасига эга бўлган мутахассислар бу жараёнда актив иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун мутахассислар ушбу лойиҳа координатори Иброҳим Аҳмадхоновнинг телеграм ижтимоий тармоғи (91 365 35 55) орқали боғланишлари мумкин.

Шунингдек, МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Молия вазирлигининг бевосита ташаббуси билан халқаро аккредитациядан ўтган ўқув марказларини билан ҳамкорликда яратилган МҲХС асослари бўйича иккита таълим (ўқув) платформаларида қатнашувчилар сони 6000га етди. МҲХС асослари бўйича таълим платформаларидан қуйидаги ҳавола ifrs.academy ва profimsfo.uz ҳаволалари орқали бепул рўйхатдан ўтиб таълим олиш мумкин.

МҲХС асослари бўйича таълим платформаларида иштирок этаётган тингловчиларнинг иш жойлари бўйича улуши қуйидагича.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page