Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни давом этмоқда

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни давом этмоқда

MoliyaPress

МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан  жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида ҳар ҳафтада 3 та МҲХС ҳужжатини Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Бугунга қадар 13 та МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди. Мазкур ҳужжатлар юзасидан жамоатчиликнинг маъновий, имловий ва грамматик жиҳатдан ўрганиб чиқилган ўринли таклиф ва мулоҳазалари келиб тушмоқда. МҲХС ҳужжатларининг таржимаси лойиҳаси юзасидан берилган асосли таклифлар уларни асл маъносида қўллаш учун муҳим аҳамият касб этади.

Жорий ҳафтада МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчилари

ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) учун қуйидаги 3 та МҲХС ҳужжатини давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди:

41-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти “Қишлоқ хўжалиги”

1-сон МҲХСШҚ Шарҳи “Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятлардаги ўзгаришлар”

 6-сон МҲХСШҚ Шарҳи “Махсус бозорда иштирок этишдан юзага келадиган мажбуриятлар – чиқинди электр ва электрон ускуналар”

Мазкур МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин - https://www.mf.uz/ru/?option=com_content&view=article&id=279


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

 

 


Report Page