Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг биринчи даражали тўловлари ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда

Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг биринчи даражали тўловлари ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бюджет ташкилотларида ишловчи ҳодимларга иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш бўйича зарурий ишлар амалга оширмоқда.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида, Ғазначилик билан бюджет ташкилотлари ўртасида онлайн равишда маълумотлар алмашинуви тизимли йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 07 май кунига Ғазначилик томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ҳодимларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан апрель ойи иккинчи ярми учун жами 2 693,9- млрд. сўмлик (96 фоиз) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилди.

Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун якуний ҳисоб-китоблар бўйича тақдим этилган сўровномаларга асосан тўлаб берилиши таъминланмоқда.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page