Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратидаги таркибий ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратидаги таркибий ўзгаришлар

MoliyaPress

Давлат бюджети департаменти директори

Мухамедов Шерзод Дилмуратович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти директори лавозимига тайинланди.

Шерзод Мухамедов 1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институти (бакалавр), 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини (магистр) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йили Тошкент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасида “Юридик мажбуриятяларни рўйхатга олиш ва нарх мониторинги” гурухи инспектори сифатида бошлаган. 2009-2011 йилларда Тошкент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасида турли лавозимларда ишлаб келган. 2011-2013 йй. Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасида “Ғазначилик операциялари назорати” бўлими бош мутахассиси бўлган. 2013-2015 йй. – Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошкармаси “Жамлама бюджет” бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида ўз фоалиятини олиб борган. 2015-2016 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг Бюджет сиёсати, жамланган бюджетни режалаштириш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош иқтисодчиси, 2017-2018 йй. – Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг Бюджет сиёсати ва консолидациялашган бюджетни шакллантириш бўлими бош иқтисодчиси, 2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг Давлат молиявий статистикасини юритиш ва бюджет очиқлигини таъминлаш бўлими бошлиғи каби турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

2019-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи бўлган.


Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори

Мустафаев Хуршед Бахтиёрович Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори лавозимига тайинланди.

Хуршед Мустафаев 1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.

Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент молия институти, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, 2014 йил Рицумейкан университетини тамомлаган.

Х.Мустафаев фаолиятини 2002 йилда Бухоро вилояти молия бошкармаси халқ таълими, фан, маданият ва кадрлар тайёрлашни молиялаштириш бўйича 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2004 йилда Бухоро вилояти молия бошқармаси халқ таълими, фан, маданият ва кадрлар тайёрлаш бўйича бош иқтисодчиси ва кейинчалик бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. 2008 йилдан Бухоро вилояти Когон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасида турли раҳбарлик лавозимларида иш юритган.

2015 йилдан Молия вазирлигининг Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бўлимларида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар, Молия вазирлигининг Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори биринчи ўринбосари лавозимларида самарали фаолият юритган.


Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори

Фазилкаримов Отабек Рустамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори  лавозимига тайинланди.

Отабек Фазилкаримов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент молия институти институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси фанни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2008-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси соғлиқни сақлашни ва ижтимоий ҳимояни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси бўлган.

2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси соғлиқни сақлашни ва ижтимоий ҳимояни молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси сифатида фаолият олиб борган.

2017-2019 йй - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи.

 2020-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа, фан ва ижтимоий ҳимоя тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори ўринбосари - Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тармоқларида бюджет сиёсати бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

 Тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш, спорт ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларда бюджет сиёсати департаменти директори бўлган.


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори Муслитдинов Нодир Хожиевич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимига тайинланди.

Нодир Муслитдинов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили Давлат мулк кумитаси вилоят бошкармасининг етакчи мутахассиси сифатида бошлаган. 2000-2001 йилларда Бухоро вилояти молия бошқармаси жамланма бюджет бўлимининг етакчи иктисодчиси бўлган. 2001-2005 йй Молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларда фаолият олиб борган. 2006-2014 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республикаси мақсадли китоб жамғармасида ўз фоалиятини олиб борган. 2014-2016 йй – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Маданият ва спортни молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2016-2017 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Олий таълим ва фанни молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2017-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, 2019-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, 2019-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

2020-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа, фан ва ижтимоий ҳимоя объектларида бюджет сиёсати департаменти директори сифатида ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори бўлган.

Молия вазирлиги
Ахборот хизмати

Report Page