Молия вазирининг ўринбосари тайинланди

Молия вазирининг ўринбосари тайинланди

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги №ПҚ-4240-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Ҳудудлар молияси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Турсунов Ёрқин Эргашевич тайинланди.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

1993- 2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири.

2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи

Ҳозирги кунга қадар Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page