Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминланади

Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминланади


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга аҳолининг 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш ишлари амалга оширилади.


Report Page