Мобиль телефонини фойдаланиш учун сўраб, воқеа жойидан қочди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 13 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 27 февраль куни А.Темур кўчасида Б.Ҳ. исмли шахс ундан “RedMi-5” русумли мобиль телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси