Мижознинг пулини ўғирлаб қўйди

Мижознинг пулини ўғирлаб қўйди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 27 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 2-даҳасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасида, шу ернинг ишчиси Д.Б., шаҳобчага мижоз сифатида келган Ғ.Х.нинг “Cobalt” русумли автомашинаси юкхонасидан 2 850 АҚШ долларини ўғирлаган. Кўрилган чоралар натижасида Д.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page