Мирзо Улуғбек туманидаги Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади

Мирзо Улуғбек туманидаги Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади


Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Бугун Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг турмуш кечириш даражасини яхшилаш, уларнинг хоҳиш, истакларни рўёбга чиқариш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик, тор кўчаларнинг таъмирланиб фойдаланишга топширилаётгани нафақат кўчаларни, қолаверса маҳаллаларимиз обод бўлишига замин яратмоқда.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Хирмонтепа (эски: Никитина) кўчасида ҳам пиёдалар йўлакларининг йўқлиги, пиёдалар йўлнинг автомобил қатнов қисмидан фойдаланишга мажбур бўлаётганини гувоҳи бўлдик. Шунингдек кўча атрофидаги электр симлари бетартиб жойлашган, симёғочларнинг баъзиларида ҳаддан зиёд сим ўтказгичлар тортилгани сабабли осилиб қолган. Фуқаролар томонидан қўшимча қурилмалар қуриб олинган, баъзи уйларнинг атрофи дарахт шохлари билан тўлган. Умуман олганда бетартиб ҳолатга келиб қолган ушбу кўча эндиликда “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида тартибга келтирилади. Қўшимча қурилмалар ва бетартиб жойлашган кўча атрофи ўрнида пиёдалар юриш йўлаклари пайдо бўлади.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Oлтинтепа ва Буюк Ипак Йўли кўчаларини боғлайдиган Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида бугундан қурилиш таъмирлаш ишлари бошланади.Шу сабабли Хирмонтепа (эски Никитина) кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати


Report Page