Мирзаобод туманида семинар ўтказилди 

Мирзаобод туманида семинар ўтказилди 


Мирзаобод туманидаги “ВС-7” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш йилдан-йилга ўтувчи объектининг қуввати жорий йилда 34 км бўлиб, пудратчи “Шохрух-Демирбек" МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. “ВС-7” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари 8 км (23%) га бажарилган.  

     “ВС-7” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланганда 470 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, ўрта ва кучли шўрланган майдонлар 180 гектарга, сизот сувлар сатхи (0-2 метргача) бўлган майдонлар 70 гектарга камаяди ва 220 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати барқарорлашади.

79 та хўжаликлараро коллекторларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунланиб, ички коллекторларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

  Семинарда тамирлаш-тиклаш ишларининг лойиҳа бўйича сифатли бажарилиши, мавжуд кузатув қудуқларида ўлчов ишларини ўз вақтида олиб бориш, мелиоратив объектларни ишчи ҳолатда сақлаш, коллектор мухофаза майдонларида "Яшил боғ" барпо этиш  учун фойдаланувчилар билан шартнома тузиш  бўйича топшириқ ва тушунчалар берилди. 


Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

Report Page