Мирзачўлда "Томорқа хизмати" МЧЖ корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Мирзачўлда "Томорқа хизмати" МЧЖ корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Mirzacho‘l tuman hokimligi Axborot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги

ПҚ-115-сонли “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Мирзачўл тумани Ғалаба маҳалласида аҳоли томорқаларида очиқ ва ёпиқ усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили бўйича хонадонларда экинлар экиш ишлари, парранда боқиш, инкубаторлардан фойдаланиш тажрибаси, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш бўйича илғор тажрибалар, уларнинг натижадорлиги томорқадан йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш ишларини тизимли амалга ошириш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар ўтказилди.

Семинарни туман ҳокими Б.Мирзақулов олиб борди.

- Ҳар бир маҳаллада Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ташкил этиладиган ва аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи "Томорқа хизмати" МЧЖ корхоналарини ташкил этилиши ҳамда уларнинг аҳолига кўрсатадиган хизматлари тўғрисида маълумот бериб ўтди, жумладан;

Тегишли ташкилотларга ташкил этиладиган “Томорқа хизмати” МЧЖга дала дўкони, 1 дона минитрактор, 2 дона мотокультиватор, 1 дона мотороллер, 1 та 10 тн. сиғимлик совутгичли омборхона, 10-15 тадан мини Қуритиш цехи, камида 2 тадан дори пуркагич ва аҳолига зарур бўладиган урғлик, кўчатлар ва кимёвий воситалар билан таъминланиши тўғрисида кўрсатмалар бериб ўтди.

Бундан ташқари семинар иштирокчиларига мини қуритиш ва қадоқлаш цехлари ва совутгичли омборхоналар ва томорқа ерлардан самарали фойдааниш учун бошқа йўналишларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ҳисобидан имтиёзли кредитлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Report Page