Миробод туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг биринчи босқичи якунланди

Миробод туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг биринчи босқичи якунланди



Миробод туманидаги 39та маҳалла ёшларини қамраб олган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи босқичи якунланди. Спорт мусобақаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган 10500 дан зиёд Миробод тумани ёшлари орасидан маҳалла терма жамоалари шакллантирилиб, улар иккинчи босқич - сектор мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

"Беш ташаббус олимпиадаси” - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларла ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек, маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўтказилмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу олимпиадага маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7-30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” спортнинг мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, миллий кураш ва воркаут турлари бўйича бешта босқичда ўтказилади.

Бунда оммавий спорт мусобақаси орқали, ёшлар орасидан жисмонан бақувват, иқтидорли, туғма истеъдоди борлари селекция танлови ёрдамида спорт муассасаларида мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари учун жалб қилинади.

Мусобақаларнинг иккинчи босқичи 2 октябрдан старт олиб, олимпиада маҳаллалараро сектор мусобақаларидан иборат бўлади. Спорт турлари бўйича сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари секторлараро туман(шаҳар) мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Report Page