Мирхаитов Тургинбой   

         Мирхаитов Тургинбой   


               

       Мирхаитов Тургинбой 1941 йил 24 майда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида тугилган. 1949 йилда ўрта мактабга ўқишга кириб,  уни 1958 йилда  тугатган. Мактабда укиш даврида  узининг  намунали хулки, аъло укиши ва илмга чанкоклиги билан укувчилар орасида ажралиб турган. Жамоат ишларида фаол иштирок этган, мактаб бошлангич комсомол комитетининг раиси булиб ишлаган. Айникса кимё фанига кизикиши уни Тошкент Фармацевтика  институтига етаклаб келган.

      1960 йил Тошкент Фармацевтика Институтига кабул килиниб, 1965 йилда шу институтни Провизор ихтисослиги буйича Имтиёзли  диплом билан тугаллаган ва иқтидорли талаба сифатида   институтнинг Аналитик кимё кафедрасига изланувчи ходим лавозимига ишга қабул қилинган. Институтда ўқиб юрган кезларидаёқ илмий изланиш ишларига қизиқиб, талабаларнинг  илмий тугарагида илмий изланишлар олиб борган. 1962 йилда институтнинг Марказий лабораторияси Фармакология бўлимида фармакология фанлари номзоди Р. Пулатов раҳбарлигида ўтказилган семинарда  «Кобалтнинг метал органик бирикмаларининг фармокологик таъсирини ўрганиш» мавзусидаги маъруза билан қатнашиб, совринли ўринни эгаллаган.

     1965 йилнинг куз ойида харбий хизматга чақирилган. Харбий хизматни Украинанинг Житомир областида Ракета харбий булимида  санитар инструктор булиб ўтаган. Харбий хизматни тугатгач,  1966 йилдан фармацевтика институтининг Токсикологик кимё кафедрасида илмий изланувчи лавозимида давом эттирган. Хамда шу даврда кафедрада олиб борилаётган Фосфор органик бирикмаларни суд кимё нуктаи назардан аниклаш усулларини мукаммал ўрганган.

    Т.Мирхатов устози Латиф Икромов билан Ўзбекистон республикасида 1963 йилдан бошлаб мутлақо янги илмий йўналиш, пахтачиликда фойдаланадиган заҳарли кимёвий моддаларни токсикологик кимё жиҳатидан ўрганишни вужудга келтирди ва бу йўналиш бўйича бир неча ходимлар, аспирантлар, изланувчилар, амалиёт вакиллари ўз диссертацияларини якунлаб илмий даражаларга эга бўлишди. Шу жумладан Т.Михраитов ҳам 1968 йилдан ассистент лавозимида ўз фаолиятини давом эттирди ва шу йилдан бошлаб профессор Л.Т. Икромов раҳбарлигида «Фозалон ва фталофос фосфорорганик бирикмаларини биологик объектлардан ажратиб олиш сифат ва миқдорини аниқлаш» мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борди.

    1970 йилдан бошлаб собиқ Иттифоқда ягона бўлган Тошкент фармацевтика институтида олиб бориладиган суд кимёгарларини ихтисослаштириш курсида дарс бериб келди. 1985 йилдан ўз фаолиятини катта ўқитувчи, 1990 йилдан эса кафедра доценти лавозимида давом эттирди.

      1973 йилда Львов Давлат тиббиёт институти қошидаги  илмий советда «Фозалон ва фталофос фосфорорганик бирикмаларини биологик объектлардан ажратишнинг токсикологик кимёвий тахлили» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. Олий аттестация комиссияси  тавсияси билан  фармацевтика  фанлари  номзоди  илмий даражасини олган.

     Латиф Икромовнинг ташаббуси билан Тошкент Фармацевтика институтида 1966 йил  Суд кимёгарлар Бутун Иттифоқ ихтисослаштириш курси ташкил этилади ва натижада токсикологик кимё курсига “Токсикологик кимё” кафедраси мақоми берилади ва унга кафедра мудири этиб сайлов орқали тайинланади ва бу кафедрада Т.Мирхаитов хам жонбозлик кўрсатди.

    Институтда ташкил этилган, Суд кимёгарларини ихтисослаштириш курси Собиқ Иттифоқнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1966 йил 22 февралдаги 114-сонли буйруғи билан расмийлаштирилади. Ҳар йили 6-тадан суд кимёгарларини ихтисослаштириш Бутун иттифоқ Соғлиқни Сақлаш вазирлиги илтимосига асосан йил сайин ошириб борилади.

Бу йиллар оралиғида кафедра профессор-ўқитувчилари жонбозлик кўрсатадилар. Л.Т.Икромов бошчилигида шогирдларидан: Алимхонов Босит Алимхонович, Турғун Мирхаитов, Акром Юсупович Тошпулатов ва Мунира Усмановна Мусаевалар ҳам бу борада жуда катта ёрдам бердилар.  Шулар билан бир қаторда Т. Мирхаитов токсикологик кимё экспертизаларини олиб боришда кафедра томонидан янгидан яратилган усулларни ҳаётга татбиқ қилиш борасида суд кимёгарлари учун методик тавсияномалар чоп этган.

1980 йилларга келиб ҳар ўқув йилида 30 тагача етади ва натижада бу ихтисослаштириш курси Собик Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1991 йилгача бирдан-бир Маркази бўлиб хизмат килади. Охирги 25 йиллар давомида бизнинг токсикологик кимё кафедрамизда 120-дан ортиқ шаҳарлардан юборилган 600 нафардан ортиқ суд кимёгарлари ўз Республикаларига малакаларини ошириб қайтадилар ва уларнинг кўпчилиги шу кунгача хизмат килиб Тошкент Фармацевтика институтига ўз миннатдорчиликларини билдириб келмокдалар.

Т.Мирхаитов илмий фаолияти давомида Л.Т.Икромов билан хаммуаллифликда бир қанча мақолалар чоп этган.“Некоторые данные о влиянии соединений микроэлементов на свойства касторового масла семян клещевины”, “Реакции обнаружения фозалона и фталофоса в химико- токсикологическом анализе”, “ Новые качественные реакции обнаружения фозалона и фталофоса”, “Изолирование и определение фталофоса в биологическом материале”, “Изучение фозалона и фталофоса в судебно-химическом отношении”, “Обнаружения метилнитрофоса при судебно-химических исследованиях”, “ Влияние гниения биологического объекта на сохраняемость фазолона и фталофоса”, “К вопросу анализа фозалона и фталофоса в труппом материале” ва хакозолар шулар жумласидандир.

      Кафедрада  фаолият  юритиш давомида Т. Мирхаитов кафедра ва институтнинг  ўқув, услубий, маданий-маърифий ишларида фаол қатнашиб келган. Талабаларнинг илмий тугарагида илмий ишларига ҳамда битирувчи курс талабаларининг   битирув ишларига раҳбарлик килган.

      Т. Мирхаитов фидоий, жонкуяр олим, мураббийлик махорати ва илмий-ижодкорлик қобилияти билан Республикамизда Фармация зиёлилари орасида катта ҳурматга эга, таниганлар олимнинг ўта камтаринлиги, ишчанлиги, ширинсўзлиги, талабаларга меҳрибонлиги, оилада ҳам, институт жамоасида ҳам бирдек юксак одоб эгаси эканлигини алоҳида тилга оладилар.

      Т. Мирхаитов институтнинг деярли барча жамоат ишларида фаол қатнашди.Унинг самарали ишлари кафедра илмий салохиятини талаб даражасига кўтаришга хизмат қилди.

      Иш фаолияти давомида унинг 100 дан ортик илмий маколалари чоп этилган. Диссертация мавзуси асосида Республика Суд тиббий экспертизаси токсикологик лабораториялари учун қулланма чоп этилган ва тарқатилган.

2010 йил талабалар учун ўзбек тилида «Токсикологик кимё» фанидан дарслик чоп этилган. Ушбу дарслик 2011 йилда «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» Республика танловида ғолиб деб топилиб, II даражали диплом билан такдирланган.

      Узоқ муддатли иш давомида институт раҳбарияти томонидан  кўплаб рахматномалар билан рағбатлантирилган.

      2012 йилгача  Токсикологик кимё кафедрасида доцент лавозимда ишлаб келган ва нафакага чиккан.


Report Page