Mirabad Avenue: нафақат ҳовли, балки тўлақонли боғ. 

Mirabad Avenue: нафақат ҳовли, балки тўлақонли боғ. 


Қандай қилиб барча авлодлар учун макон яратилади?

Резиденция ҳовлисида болалар, катталар ва кекса одамлар тоза ҳавода дам олиш, ўйнаш, суҳбат қуриш ва ишлаш имкониятига эгалар. 

Подиумнинг баландлиги ер сатҳидан 4 метр баланд бўлганлиги сабабли, ҳовли машиналардан озод бўлади. 

Катта ҳовли рақамларда.

B, C ва D блокларининг ҳар биридаги ҳовлиларнинг майдони 4524 м² - бу тахминан 11та баскетбол майдончасига тенгдир. 

А блокда ҳовли майдони 10 180м² - бу 1 гектардан кўпроқ боғ деганидир. 


D блокида жойлашган биринчи ҳовли 2020 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. 

Дам олиш майдони.

Mirabad Avenue резиденцияси ҳовлисида шаршара пардали, гўзал манзарага эга икки қаватли дам олиш зонаси барпо этилади.  

Шаршаралар ва атрофдаги ҳовуз кунинг иссиғида ўзгача микроиқлим ҳосил қилади.  

Дам олиш зонасининг биринчи қаватида резиденция аҳолиси юмшоққина мебелда, тоза ҳавода дам олишлари мумкин. Истаган одам зина орқали иккинчи қаватга чиқишлари мумкин. 

Бу ерда дам олиш зонаси ва табиий ўсимликлар бўлади. Қуёшдан беркиниш ва резиденция ҳовлисини томоша қилиш учун катта соябонлар хизматингизга тайёр.  


Кичкинтойлар учун ўйин майдони.

Ўйин майдончаси - бу кичик ёшдаги аҳоли қайта-қайта келишини хоҳлайдиган жой. 

Майдонча ёрқин, замонавий, функционал ва энг муҳими, хавфсиз тарзда яратилган. Уни яратишда болалар майдончалари ва тренажёрлар ишлаб чиқаришда кўп йиллик тажрибага эга бўлган Россиянинг "Наш двор" компанияси иштирок этмоқда. 

Шунингдек, ҳовлида ёпиқ ўйин майдони ҳам бўлади, у ерда болаларингиз энага назоратида бўлишади. Фитнесс билан шуғуллансангиз ёки резиденция ҳудудида учрашув режалаштирсангиз болангизни шу ерда қолдиришингиз мумкин.

Барчага жой етади.

Mirabad Avenue резиденцияси ҳовлисида барча аҳоли учун бўш вақтни ўтказиш учун кенг сайр майдонлари бўлади. 

Очиқ ҳаводаги спорт зали

Резиденция ҳовлисида энг фаол инсонлар учун машғулот зонаси ташкил этилади. Бу ерда қуёшда қизиб кетмаслик учун чодир остида жиҳозланган замонавий тренажёрларда спорт билан шуғлланишлари мумкин. 

Машқ зонаси ҳудудида хавфсиз спорт машғулотлари учун юмшоқ пол ўрнатилади. Машғулот зонаси билан бирга ҳовли ҳудудида фақат шу ерда яшайдиган аҳоли учун фитнесс-зал ишга туширилади.  

Асосий зоналардан ташқари усти ёпиқ ўриндиқлар, шахмат ўйнаш учун жойлар ва ҳатто стол тенниси майдони ҳам жиҳозланади. 


Бир сўз билан айтганда резиденция ҳовлиси ўз ичига комфорт ва муваффақиятга интилаётган, фаол ва ўзига ишонган одамга зарур бўлган барча нарсани қамраб олди.


Mirabad Avenue ҳақида батафсил маълумот билишни хоҳлайсизми? 

Бизнинг рақам: 78 150 22 22

Сотув бўлими манзили: Тошкент, Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.

Иш вақти: 

Иш кунлари 9:00дан 19:00 гача

Дам олиш кунлари 10:00дан 18:00 гача

Telegram ChatBot

Telegram канал

Instagram

Facebook

Сайт



Report Page