Миннатдорчилик 

Миннатдорчилик 


“Райгаз”нинг йигитларига раҳмат”

Бугун Чиноз туманидаги 1142 мингга яқин истеъмолчиларга “Чинозтумангаз” филиали томонидан ўз вақтида суюлтирилган газ етказиб бериляпти. Маиший баллонлар 1252 донани бўлиб, аҳолининг таъминланганлик даражаси 100 фоизни ташкил этмоқда. Истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш даврийлиги ўртача 30 кундан ошмаётганлигини алоҳида ътироф этиш жоиз. Жорий йил бошидан бери 10 майга қадар истеъмолчиларга 60,5 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 65,7 тонна етказилиб, режа 105 фоизга бажарилишига эришилди. 

“Навруз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам филиал ходимларидан хурсанд. Маҳалладаги 55 та хонадонда истиқомат қилувчи барча истеъмолчилар ҳар 20-30 кунда маиший газ баллонларини алмаштирмоқдалар. Энг асосийси, чилангар ва ҳайдовчилар ўз вазифларини карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ижтимоий масофа сақлаб, хонадонларга олиб кириб, ўрнатиб беришмоқда. Назорат тарозилари ишлаб турибди. Ходимларнинг барчаси ҳимоя воситалари ва антисептиклар билан таъминланган. 

– “Райгаз”нинг йигитларига раҳмат, карантин даврида ҳам “зангори олов”ни ўз вақтида етказиб беришмоқда, – дея ўз миннатдорчилигини билдирди истеъмолчи Муборакхон Мирзаева.
– Биз ҳам карантин даврида уйдан чиқмай ўтирибмиз. Уйда бўлсанг, газдан фойдаланиш ҳам кўпаяр экан, куйдир-пишир, сув исит, болаларга қайноқ сув дегандай. Раҳмат, газ баллонларининг вақтида олиб келинаётгани учун қийинчилик сезмаяпмиз.” “Чинозтумангаз” филиали ходимларидан розимиз. Чунки вақтида етказиб берилаётган суюлтирилган газ баллонлари истеъмолчиларнинг турмуш шароитларини яхшилашга ҳисса қўшмоқда. 
                                            

 З. ТЎХТАСИНОВ,                                  

 “Чинозтумангаз” филиали етакчи муҳандиси.                         

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page