Миллий гвардия тизимида НАТО томонидан онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

Миллий гвардия тизимида НАТО томонидан онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

milliygvardiya.uz

Бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловларга қарамай, Миллий гвардия тизимида ҳарбий хизматчиларни илғор хорижий тажриба асосида малакасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 

Хусусан, жорий йил 14-17 сентябрь кунлари Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида жойлашган Терроризмга қарши курашда Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Ташкилоти (НАТО)нинг илғор тажрибалар маркази (COE-DAT) томонидан видеоконференция шаклидаги “Терроризмга қарши кураш” мавзусида онлайн курси ташкил этилди.

Инглиз тилида олиб борилган мазкур халқаро ўқув машғулотларида иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари терроризмнинг турли хилдаги шакллари, ташкил этиш сабаблари, мақсадлари ва бугунги кундаги уларнинг стратегияси тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар, шунингдек, терроризмга қарши курашда халқ ва армия ўртасидаги алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажриба билан танишдилар. 

Онлайн курсда НАТОнинг Сиёсий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича мутахассис Габриэл Гаскон, Бристол университети профессори Николас Райдер, Буюк Британиянинг Халқаро низоларни тадқиқ қилиш маркази мутахассиси Хармони Торос, НАТОнинг Терроризмга қарши курашда илғор тажрибалар маркази профессори Уғур Гунгор каби бир қатор етакчи экспертлар томонидан маърузалар ўқилди. 

Ушбу курсда иштирок этган Миллий гвардия мутахассислари 3 кунлик ўқув маърузалари юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари билан экспертлар томонидан юқори баҳоланди.


Report Page