Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди

Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Қонунчиликдаги мазкур ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия органлари ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Бу нимани англатади?

Аввало, 2019 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга асосан Миллий гвардияга 6 та модда (61, 185-банд 1, 194-банд, 1-банд, 195-банд, 196-банд) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар (майда ўғирлик, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши, ходимларнинг талабларига риоя қилмаслик ва уларга қаршилик кўрсатиш ҳамда ҳ.к.) тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон қарори билан Миллий гвардия зиммасига оммавий тадбирлар вақтида, шунингдек, боғлар, хиёбонлар ҳамда бозорларда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш вазифаси ҳам юклатилган эди.

Белгиланган вазифаларни бажаришда кўп ҳолларда жамоат тартибини бузган шахсларга чора кўриш зарурати пайдо бўлди. Ўша пайтда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари баённома тузиш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги сабабли ҳуқуқбузар ва бошқа шахсларга чора кўриш учун Ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Бу эса ортиқча қоғозбозликка олиб келган ва фуқароларга бироз ноқулайлик туғдирган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, Президентимизнинг фармони билан тасдиқланган

2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги тизимини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1-бандини бажариш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 12-май кунидан Миллий гвардияга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг яна 16 та моддаси (183, 184 прим 2 , 184 прим 3, 185, 185-банд, 185-банд, 3-идрок, 186, 187, 188, 188 прим 1,

188 2, 188 3, 189, 189 эслатма 1, 191, 192) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ваколати берилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар қаерга етказилади ва баённомалар қандай расмийлаштирилади?

Айни пайтда фуқароларни Ички ишлар бўлимига ёки маҳалла фуқаролар йиғини (маҳалла маъмурий биноси/қишлоқ фуқаролар йиғини)га олиб бориш заруратини минималлаштириш мақсадида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлашга жалб этилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари планшетлар билан таъминланди. Энди ҳарбий хизматчилар томонидан жойнинг ўзида шахсни аниқлаш ва электрон шаклда баённома тузиш тартиби амалга оширилади ҳамда мазкур баённома судга ёки Миллий гвардия мансабдор шахсларига юборилади.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан белгиланган режа асосида мунтазам равишда миллий қонунчиликни, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни, ҳуқуқий соҳаларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳаракатининг асосий стандартлари ва моделларини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

Энг кўп учрайдиган саволларга жавоб: Бу ерда гап Ички ишлар органларидан Миллий гвардия органларига ваколатларнинг ўтказилганлиги ҳақида бормаяпди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрсатилган моддаларга кўра, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия органлари ишларни кўриб чиқишда тенг ҳуқуқлидир.

Янги Қонун билан Миллий гвардия органларига МЖтКнинг 16 та моддалари бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди. Улардан ҳужжатларни расмийлаштириб судга юбориш ваколати берилган 13 та моддалар бу –

  1.    183-модда. Майда безорилик

2.     184(2)-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш

3.    184(3)-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш

4.     185-модда. Ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш

5.     185(2)-модда. Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш

6.     185(3)-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши

7.     186-модда. Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши

8.      187-модда (2-қисми). Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш

9.      188(1)-модда. Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш

10.  188(3)-модда. Тиланчилик қилиш

11.  189-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш

12.  189(1)-модда. Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш

13.  191-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар

 Кўриб чиқиб, жарима жазоси тайинлаш ваколати берилган моддалар 4 та, булар –

1 187-модда (1-қисми). Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш

2 188-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш

3 188(2)-модда. Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш

4 192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш

Report Page