Микроб, вирус ва паразитларга қарши табиий восита.

Микроб, вирус ва паразитларга қарши табиий восита.


ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари қанчалик кўплиги яхши маълум. Уни хом, қуритилган ҳолда истеъмол қилинади ва турли хилдаги настойкалар тайёрланади.

Шунга қарамай,настойкалар одатда спиртли,ароқли ёки спиртсақлаган асосларидан ташкил топади. Уларнинг фойдалари инкор этилмайди лекин бундай таркибли настойкаларни хар доим ва хаммага қабул қилиш мумкин бўлавермайди.

Шунинг учун настойкаларнинг муқобил дори шакли саримсоқ ёғи хисобланади.У кенг доирадаги фойдали хусусиятларга эга бўлиб, у ёки бу касалликни даволашда ёки олдини олишда қўлланилишида деярли барчага тўғри келади.

 Саримсоқ ёғининг шифобахш хусусиятлари унинг бой таркибига асосланган: фитонцидлар, олтингугурт бирикмалари, антиоксидантлар, биофлавоноидлар, органик кислоталар, витаминлар, шу жумладан, каротин, аскорбин кислотаси, В, D. F, PP витамин гурухлари , макро- ва микро элементлар жамланмаси (темир, цинк, селен, магний, калий, натрий, бор, йод, кальций, молибден, кремний, марганец, фтор) инсон организмига фойдали таъсир кўрсатади.

Саримсоқ ёғининг асосий терапевтик хусусиятлари қуйидагилардир: иммуномодулловчи, шишларга қарши, антисептик, умумий қувватлантирувчи, антипаразитар, антидепрессант, спазмолитик, вирусга қарши, гипотензив, ўт-сафро хайдовчи, сийдик хайдовчи, бронхолитик, антитоксик, стимулловчи, яллиғланишга қарши,  тозаловчи, балғам кўчирувчи ва холестеринга қарши.

Саримсоқ ёғининг фойдали хусусиятлари бехисоб. Шунинг учун унинг асосий хусусиятларига эътибор қаратамиз.

Бу эса саримсоқ ёғининг қай даражада керакли восита эканлигини тушунишга ёрдам беради.

✅ Соч тўкилишида самарали;

✅ Оилавий Гижжалар ва паразитларга қарши даволанишда;

✅ Зарарли микроорганизмлар билан курашади. Саримсоқ ўзининг антибактериал хусусиятларига кўра кучли дори            воситаларидан қолишмайди. Шунинг учун бу ёғ ёрдамида микроблар,паразитлар ва вирусларга қарши курашиш мумкин;

✅ Тадқиқотлар ушбу ёғнинг мухим хусусиятини кўрсатиб берди, яъни иммунитетни оширади, инфекцияларга қарши курашади, бронхит, грипп  ва сил касаллигини даволайди, нафас тизимидан шиллиқни чиқариб ташлайди;

✅ Саримсоқ ёғи таркибида туриннинг асосий компотенти бўлган, яъни аминокислоталарни асосий компоненти хисобланган олтингугурт мавжуд. У ўз навбатида танадаги ички муҳитни барқарорлаштиради Mg, Na, K -нинг оптималмувозанатини сақлаб туради. Ушбу компонент соч ўсишини яхшилайди, тери холатини яхшилайди, асаб толаларини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади;

✅ Саримсоқ ёғини истеъмол қилиш, инсон иштахасини оширади, хазм қилишни нормаллаштиради, ортиқча ўт-сафродан халос бўлади ва ошқозон шираси янада самарали ишлаб чиқарилади. Ушбу восита ўзини диареяга қарши восита сифатида хам муҳимлигини кўрсатди;

✅ Саримсоқ ёғи терининг янгиланишига ёрдам беради, ёғ безларининг ишлашини яхшилайди, бутун организмни ёшартиради;

✅ Ушбу махсулот танадан турли хил захарларни чиқариб ташлаш имконини беради;

✅ Саримсоқ ёғи қон томирларини тозалашга ёрдам беради, қон босимини яхшилайди, томирлар тортишувида самарали восита, юрак ишини яхшилайди;

✅ Шунингдек саримсоқ ёғи  хавфли ўсимталар билан курашувчи самарали воситадир;

✅ Саримсоқ ёғи ёрдамида танадаги ортиқча суюқликни чиқариб ташлаш мумкин;

✅ Бош оғриғи ва уйқусизлик билан кечадиган климактерик неврозда ёрдам беради.

 Саримсоқ ёғининг ўзига хос хусусиятлари косметологияга ҳам тадбиқ этилган. Таркибига саримсоқ ёғи қўшилган   ниқоблар себореядан халос этиши мумкин,сочлар илдизини мустаҳкамлайди шуни ҳисобига соч тўкилишини бартараф этади ва соч толалари жилвакорлигини таъминлайди.

 Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

Саримсоқ ёғи ўзида зарарли омиллар сақламайди. Бироқ муайян шахслар гурухига маън этилган.

Қўллаш усули ва дозалари: Катталарга 2 ёки 3 капсуладан 2 махал овқатдан 30 минут олдин оз миқдорда сув билан ичилади. Кичкиналарга 1 капсуладан 2 махал . Самараси юқори бўлиши учун 10 кун дам олиб такрорлаш лозим.

Соч тўкилишида кун ора 10 кун давомида саримсоқ ёғи билан сочлар тўкилаётган жойларга суртилади ва ухлашдан олдин бош кийим кийилади. Самараси юқори булиши учун 10 кун дам олиб такрорлаш лозим.

Яроқлилик муддати: Ишлаб чиқариш санасидан бошлаб 24 ой.

Сақлаш шароити: Қуруқ , салқин ва қоронғи жойда сақланади.

Ишлаб чиқарувчи:  «SHANAZ» МЧЖ Тошкент ш. Шайхонтохур тумани Фаробий кўчаси 28а уй. 

Қўлланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан олдин даволовчи шиқокор билан маслаҳатлашиш ёки йўриқнома билан тўлиқ танишиб чиқиш сўралади. 

ArzonApteka онлайн маълумотномасида дори воситасини қидиринг!

💬 Telegram-bot: https://t.me/arzonaptekabot

📱 iOS учун иловани юклаб олишга ҳавола: http://goo.gl/GWCkB5

📱 Android учун иловани юклаб олишга ҳавола:: https://goo.gl/zCNSmA

🌍 www.arzonapteka.uz

☎️ Call Center: +998 (71) 207-0-207