Меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми

Меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми


Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик, меҳр-оқибат ва саховат айёми — Наврўзи олам байрами тадбирлари турли гўшаларда, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда давом этмоқда. 


Тошкент туманида ўтказилган байрам сайлида таомилга кўра Наврўзнинг шоҳона таоми – сумалак тайёрланди. Халқимиз пазандалик анъаналарининг намуналари бўлган кўклам таомларидан ёшу кекса баҳраманд бўлди. 


Бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушнудлик, кўтаринки кайфият бағишлади.


Шунингдек, туман Ахборот-кутубхона марказининг китоблар кўргазмаси, болажонлар учун кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида келтирилган аттракционлар ҳам тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлашга хизмат қилди.


Куннинг иккинчи ярмида ўтказилган футбол, волейбол, шахмат, бокс спорт турлари бўйича финал босқичи ғолиблари, мусиқа ва санъат танловларининг ютуқли ўрин соҳиблари ва “Заковат” интеллектуал ўйини билимдонлари туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.




Report Page