Меҳнат шартномасининг ФҲШдан фарқи нимада?
Келинг, аниқлаштириб оламиз! 👌
Меҳнат шартномаси - бу иш берувчи ва ходим ўртасида келишувдир.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) - бу меҳнат муносабатларига киришмасдан буюртмачи ва ижрочининг битими.
Масалан, меҳнат шартномаси бўйича иш берувчи сизга қуйидагиларни таъминлайди:
- меҳнат жараёнида компенсациялар ва қоплашлар,
- 28 кун тўланувчи таътил,
- касаллик варақалари ва нафақалар,
- ишдан бўшашдаги компенсациялар,
- иш жойи, материаллар, инструментлар ва ҳоказо.
ФҲШ бўйича эса буюртмачи ушбу масалаларга жавоб бермайди - бу билан сиз шуғулланасиз.
Биз меҳнат шартномасини расмийлаштиришни тавсия қиламиз, чунки бу ўзингизни хавфсизлантиришингиз учун энг яхши усул - сизда қонун ва иш берувчи билан муаммолар юзага келмайди (агар у сизни алдаб кетишга уринса).
Шунингдек, шартнома, агар сиз патент бўйича ишлашни режалаштираётган бўлсангиз. шарт бўлади. 2 ой давомида ИИВ ИМББга нусхани беришингиз зарур. Бу ҳақда шу ерда 👉сўз юритганмиз.
Меҳнат шартномаси/ФҲШ бўйича иш билан параллел сиз хизматлар кўрсатишингиз ва шахсий ишлаб чиқаришингиз товарларини сотишингиз мумкин. Бунинг учун, сиз ўз-ўзини банд қилишни расмийлаштиришингиз мумкин. Бу энагалар, репетиторлар, сартарошлар, сантехниклар ва бошқалар учун мос келади.