Мерседес-Бенц йўл-транспорт ҳодисасига учради

Мерседес-Бенц йўл-транспорт ҳодисасига учради

Ички ишлар вазирлиги
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича,
2020 йил 4 январь куни соат 08:10 ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.С. “Мерседес-Бенц” русумли автомобилида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги темир симёғочга урилган. Натижада йўловчилари Марғилон шаҳрида яшаган, 1975 йилда туғилган А.М. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган ва Марғилон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган Т.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш вақтида ухлаб қолиши, бунинг натижасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир симёғочга урилиши оқибатида содир бўлган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини кучли толиқиш ҳолатида бошқариш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлигини унутманг. Транспорт воситасини бошқариш вақтида толиқишни сездингизми, уни тезда тўхтатинг, автомобилдан тушиб бироз тоза ҳаводан нафас олинг. Бироз дам олгач, ҳаракатланишда давом эттиринг.

ИИВ Ахборот хизмати


Report Page