“Менинг йўлим” лойиҳаси якунлари

“Менинг йўлим” лойиҳаси якунлари

MoliyaPress

Жорий йилнинг апрель ойида илк маротаба ўтказилган “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасидаги жараёнларда фуқаролар томонидан туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтириш мақсадида 9212 та таклиф келиб тушди. Ушбу лойиҳалардан фуқаролар томонидан берилган овозларга кўра 448,8 км узунликдаги йўлларни таъмирлашга қаратилган 380 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра ушбу жараёнларда энг кўп ғолиб лойиҳалар Самарқанд (34 та), Сирдарё (34 та), Андижон (33 та), Навоий (33 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ушбу кўрсаткичлар бўйича Тошкент шаҳри (12 та), Сурхондарё (17 та) ва Жиззах (19 та) вилоятлари нисбатан пастрок натижаларни қайд этмоқда.

Ғолиб деб топилган 380 та лойиҳани молиялаштириш учун 188,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилади ва қарийб 450 км узунликдаги ички йўллар таъмирланади.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page