“Мен ҳам ҳарбий бўламан!” ватанпарварлик танлови туман ғолиблари аниқланди

“Мен ҳам ҳарбий бўламан!” ватанпарварлик танлови туман ғолиблари аниқланди

VOBKENT.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январ куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ва “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон қарори 1-илова 99-бандида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларда жорий йилнинг 15-30-апрел кунлари “Муқаддас бурч” лойиҳасини ўтказиш бўйича Қўшма қарори ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

 Шунга мувофиқ, туман маҳаллалар уюшмаси, туман мудофаа бўлими, туман миллий гвардия қўриқлаш хизмати, республика Маънавият ва маърифат маркази Вобкент туман бўлинмаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда 19-апрел куни 1-умумтаълим мактабида тумандаги барча мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи-ёшлардан тузилган жамоалар ўртасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” танлови бўлиб ўтди.

 Мазкур танлов республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилмоқда.

Танлов иштирокчилари 100 балли тизимда қуйидаги 5 шарт орқали баҳоланди:

1. “Саф тайёргарлиги” шарти
2. “АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажаратиш ва йиғиш” шарти
3. “Оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларини кийиш” (норматив бўйича) шарти
4. “Савол-жавоб” шарти. Бунда Қуролли Кучларида мавжуд қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, мавжуд олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда уларда тайёрланаётган мутахассисликлар тўғрисида саволлар берилди.
5. “Тест саволлари” шарти. Ушбу шартда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, буюк аждодларимизнинг ватанпарварлиги, жасорати ва миллий қадриятларимизга оид 20 та саволларга жавоб топишлари лозим. Мазкур шарт учун 20 дақиқа вақт ажратилди.

Ҳар бир шарт 20 баллгача баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати сифатида туман мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Джабаров Зокир, туман фавқулодда вазиятлар бўлим бошлиғи, капитан Азамат Ҳамроев, туман миллий гвардия "Болалар билан ишлаш бўлими" катта инспектори, капитан Раҳмонов Алишер, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳалимов Маҳмуд Мустақимович баҳолаб боришди.   

Танлов натижаларига кўра 

1 - ўрин соҳиби – 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси – Фаттоев Шароф
2 - ўрин соҳиби – 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси – Эркинов Жавоҳир
3 - ўрин соҳиби – 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси – Нажимов Абдураҳим 

Ташкил этилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи-ёшларга мамлакат мудофааси ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талабларини ўргатиш;

мамлакат Қуролли Кучларида мавжуд қурол-аслаҳа, ҳарбий техниканинг асосий тактик-техник тавсифлари, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти ва хизмат фаолияти, мавжуд олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда уларда тайёрланаётган мутахассисликлар тўғрисида тушунчалар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг асосий вазифалари ҳамда Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари талабларини, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамиятини ошириш;

ҳарбий хизматга чақирилишга руҳан ва жисмонан, шунингдек, интеллектуал жиҳатдан шай бўлган кадрларни тайёрлашдан иборат.


Танлов якунида ғолиблар туман ҳокими номидан ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page