«Mehr va Oqibat» нодавлат ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан

«Mehr va Oqibat» нодавлат ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан

Toshkent viloyati IIBB

Бугун, 17 май куни қаровсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича фаоллар гуруҳи, «Mehr va Oqibat» нодавлат ташкилоти Ангрен шаҳридаги уйсиз ҳайвонларни ушлаш хизмати ходимларининг ноўрин ҳаракатлари сабабли ўзининг  телеграм  каналида мурожаат қилишган.

https://t.me/mehrvaoqibat

Ушбу ҳолат Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ўрганилиб, тегишли чора кўрилди.

Хусусан, суруштирув давомида Ангрен шаҳар 5/4 даҳаси 4 уйда жойлашган шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Эгасиз ёввойи ва қаровсиз ҳайвонларни ушлаш бўлими ва ушбу бошқарма раҳбари Б.Маматалиев ва унинг қўл остида ишловчи Т.Аминов, Т.Станислав ва О.Полянскаялар билан ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилди.

Ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатида Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 111-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжудлиги сабабли, бошқарма бошлиғи Б.Маматалиевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Хизмат ходимларига келгусида ўз хизмат вазифасидан четга чиқмасдан хизмат олиб боришлари ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, олинган маълумотга кўра Олмалиқ шаҳрида бу каби ҳолат кузатилмаган.

Маълумот ўрнида:

Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 111-моддаси «Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш»

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

ИИББ Ахборот хизмати




Report Page