“Мега лойиҳа”да – Илмий-тадқиқот ишлари сарҳисоби
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор в.в.б. О.Ачилов бошчилигида “Мега лойиҳа” доирасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган изланувчилар иштирокида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳисобот йиғилишида О.Ачилов “Мега лойиҳа” доирасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан асосий мақсадимиз мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш ғояси асосида таълим, ветеринария, биотехнология, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигида билим ҳамда илм-фан ютуқлари, инновацион илғор технологияларни амалиётга самарали жорий этиш, салоҳиятига эга янги авлод кадрларини шакллантиришдан иборат” эканлигини алоҳида такидлаб ўтди.
Лойиҳа доирасида ўз илмий-тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар ўтган давр мобайнида чоп эттирилган ишлари, олган тадқиқот натижалари ва амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этишди.
Ҳисобот йиғилиши сўнгида, жорий йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келаётган йилда олдинга қўйилган аниқ режалар асосида илмий фаолият натижадорлигини замон талаблари асосида олиб бориш юзасидан келишиб олинди.
🏛 Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.