"Меҳр улашамиз" акцияси ташкилланди

"Меҳр улашамиз" акцияси ташкилланди

istemolhi-info.uz
Акция иштирокчиси кекса онахонга тиббий ниқоб бермоқда (фото Аҳмадали Хакимов)

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан #vahimasizkarantin #карантинбезпаники шиорлари остида #mehr_ulashamiz акцияси ташкилланди.


Ободонлаштириш бошқармаси ходимига тиббий ниқоб берилди (фото Аҳмадали Хакимов)


Акциядан кўзланган асосий мақсад Ҳукуматимиз томонидан юртимизда коронавирус тарқалишини олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳудудларда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирларга оз бўлсада ҳисса қўшишдан иборат.


Ҳеч ким меҳрдан четда эмас (фото Аҳмадали Хакимов)


Фарғона шаҳар марказида ташкилланган мазкур акция доирасида меҳнат фаолияти зарурати туфайли кўчаларда иш билан банд бўлган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига, қарияларга, шунингдек кўчада тиббий ниқобсиз юрган аҳоли вакилларига тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Ҳозирда ушбу акция Федерациянинг бошқа ҳудудий органлари томонидан тизимли асосда давом эттирилмоқда.


Тиббий ниқоблар уни тақишни унутган фуқароларга ҳам тарқатилди (фото Аҳмадали Хакимов)


Барчангизни, биринчи навбатда ҳушёрликни йўқотмаган ҳамда ўзингизнинг саломатлигингизни асраган ҳолда #vahimasizkarantin #карантинбезпаники тадбирларида, шунингдек  #mehr_ulashamiz  акциясида фаол қатнашишга чақирамиз.


Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Report Page