Меҳнат соҳасида энг кўп тарқалган локал ҳужжатлар рўйхати

Меҳнат соҳасида энг кўп тарқалган локал ҳужжатлар рўйхати

@hrassistant_uz

📝 Меҳнат соҳасида энг кўп тарқалган локал ҳужжатлар рўйхати билан танишинг!

1. Ташкилотнинг устави.

2. Ташкилот тўғрисидаги низом.

3. Ташкилотнинг ташкилий тузилмаси.

4. Штат жадвали.

5. Жамоа келишуви;

6. Жамоа шартномаси;

7. Ташкилот таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар.

8. Ташкилот ходимларининг лавозим йўриқномалари.

9. Хизматчиларнинг лавозимлари ёки ишчилар касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномалари (классификатор).

10. Меҳнат таътили жадвали.

11. Ички меҳнат тартиби қоидалари.

12. Ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом.

13. Корхонада кундалик иш сменасини ташкил этиш тўғрисидаги низом.

14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим.

15. Ходимларнинг касбий тайёргарлиги, уларни касбга ўргатиш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом.

16. Ходимларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш тўғрисидаги низом.

17. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.

18. Ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.

19. Ходимларга алоҳида тусдаги ишларда, шунингдек, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати;

20. Ходимларга корхонадаги иш стажи учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.

21. Йиллик қўшимча таътил бериладиган раҳбар ва мутахассис кадрлар лавозимлари рўйхати.

22. Ходимларга оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.

23. Ходимлар меҳнатига ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом.

24. Ходимга тегишли мол-мулк (автотранспорт воситаларидан ташқари)дан фойдаланганлик учун харажатларни қоплаш меъёрлари.

25. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати.

26. Меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати.

27. Меҳнат низолари комиссияси тўғрисидаги низом.

28. Хизмат ва тижорат сири тўғрисидаги низом.

❗️ Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ташкилотда қўшимча бошқа локал ҳужжатлар ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Манба: Yuristkadr

✅ HR каналига уланинг — https://t.me/hrassistant_uz

Report Page