Меҳнат мигрантлари учун телеграм бот ишга тушди

Меҳнат мигрантлари учун телеграм бот ишга тушди

Наргис Қосимова

Жорий йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилояти “Қалб нури” марказининг “COVID-19” пандемияси шароитида мигрантлар ва уларнинг оилаларига юридик ва психологик ҳамда бандлиги таъминланишига ёрдам кўрсатишга қаратилган “Биз ёнингиздамиз" ижтимоий лойиҳаси Европа Иттифоқининг грант танлови асосида олиб бормоқда.

- Биз ёнингиздамиз” лойиҳаси 6 ойга мўлжалланган бўлиб, жорий йилнинг октябридан 2021 йилнинг апрелига қадар амалга оширилиши режалаштирилган. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб “Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз” телеграм канали (https://t.me/mehnatmigrantlari) ишга туширилди. Айни пайтда телеграм каналнинг 2000 дан зиёд фойдаланувчилари хорижда ва юртимизда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари муаммолари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда. Атиги 2 ойнинг ичида лойиҳа мутахассислари хорижга ишга кетиш учун хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилиб, алданган 400 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар беришди. “Рекрутинг консалтинг” ХБАдан жабрланган фуқароларга эса пулларини қайтариб олиш учун лойиҳа юристи М.Каримова судга ҳужжат тайёрлашда ёрдам берди.

Айни пайтда лойиҳа мутахассислари Ташқи меҳнат миграция агенлигининг ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов, психолог Хуршида Хайиталиева, юрист Маърифат Каримова меҳнат мигрантларининг барча саволларига тезкорлик билан жавоб бериб, ҳуқуқий, психологик ва бандлик мавзусидаги муаммолаорни ҳал этишда йўл-йуриқ кўрсатишмоқда, - дейди лойиҳа раҳбари, “Қалб нури” ННТ директори Нодира Алимова.

5 декабрдан бошлаб “Биз ёнингиздамиз!” лойиҳаси доирасида @bizyoningizdamizbot Телеграм боти ишга тушди.

Унда фуқаролар @bizyoningizdamizbot Телеграм ботига кириб, мутахассилардан маслаҳатлар олиб, хориж ва Ўзбекистондаги миграция масалаларига бағишланган қонунчилик ҳужжатлари, хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг элчихона ва консулликлар, бевосита меҳнат мигрантлари муаммолари билан шуғулланувчи хорижий ва миллий нодавлат ташкилотлар, реабилитация марказлари, ҳуқуқ- тартибот идораларининг “Ишонч телефонлари”ни топишингиз, хорижда ва Ўзбекистондаги бўш иш ўринларидан хабардор бўлишлари мумкин.



Report Page