Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

@hrassistant_uz

Савол: Корхонамизнинг янги директори жамоа шартномасида назарда тутилган ҳар чоракда бериладаган мукофот пулини мазкур тўлов Меҳнат кодексида мажбурий тўлов сифатида назарда тутилмаганлигини кўрсатиб, бир тарафлама бекор қилди. Директорнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми?


❗️Жавоб: Директорнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, ушбу ҳолатда у меҳнат қонунчилигини бузган ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас.


Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz

Report Page