Меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолда ишчи ишлатишнинг оқибати пичоқбозлик билан тугади.

Меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолда ишчи ишлатишнинг оқибати пичоқбозлик билан тугади.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ҳабарига кўра, жорий йилнинг 2 январь куни тахминан соат 18-30 ларда 63 ёшли Қ.З. Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида иш бошқарувчи фуқаро 45 ёшли О.Ж. билан ўзаро шу кафеда ишловчи Қ.З.нинг ўғли И.З.нинг ишга чиқмаслиги масаласида тортишиб қолиб, О.Ж. уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли ошхона пичоғи билан О.Ж.нинг қорин соҳасига тан жароҳати етказган.

Натижада О.Ж. оғир тан жарохатлари билан Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, бир дона ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

ИИВ Ахборот хизмати

Report Page